Нижний Новгороддан Тошкентга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилади

Нижний Новгороддан Тошкентга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилади

В.П. Чкалов номидаги Нижний Новгород халқаро аэропортидан Тошкентга парвозлар очилмоқда. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон пойтахтига тўғридан-тўғри мунтазам қатновлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

Парвозлар 28 мартдан бошлаб ҳафтасига икки марта – сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Тошкентдан учиш 18:00, Нижний Новгородга етиб келиш 20:00 да. Волгабўйи федерал округи пойтахтидан жўнаш эса 21:30, Ўзбекистон пойтахтига етиб келиш 03:00 да. Вақтлар ҳар бир аэропорт учун маҳаллий ҳисобланади.

Парвозлар Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!