Нигериянинг шимолида камида 100 киши жангарилар ҳужумидан ҳалок бўлди

Нигериянинг шимолида камида 100 киши жангарилар ҳужумидан ҳалок бўлди

Нигериянинг шимолида Кацина штатида номаълум қуролланган кимсалар томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 100 кишига етди, деб ёзмоқда мамлакатда чиқадиган Vanguard газетаси.

Хабарда айтилишича, камида 500 га яқин босқинчи Бакори туманидаги қишлоқларнинг бирига ҳужум уюштирган. Жангарилар ўзлари билан йирик шохли қорамоллар ва қўйларни ҳайдаб кетган. Газетанинг ёзишича, айни пайтда маҳаллий кўнгиллилар гуруҳи босқинчиларнинг ортидан бориб, улар билан жангга киришган, дейилади ТАСС агентлиги берган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!