Нидерландия Киевга ҳарбий ёрдам сифатида 2 миллиард евро ажратади

Нидерландия Киевга ҳарбий ёрдам сифатида 2 миллиард евро ажратади

Нидерландия Мудофаа вазирлиги Украинага 2 миллиард евро миқдорида янги ёрдам пакети юборилганини маълум қилди. Бу ҳақда ҳарбий департаментнинг расмий сайтида айтилди.

"Бу миқдор Украина эҳтиёжларини қоплайди. Бу, масалан, ўқ-дорилар ва аллақачон етказиб берилган платформалар ва тизимларга техник хизмат кўрсатишга тегишли. Шу тариқа, Нидерландия Украинанинг ҳаво мудофаасини кучайтиришга ҳисса қўшмоқчи, шунда мамлакат муҳим инфратузилмага ҳужумлардан ҳимояланишда давом эта олади. Технологик жиҳатдан илғор ускуналарга ҳам эҳтиёж бор", — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, мамлакат ҳарбий раҳбарияти 2024 йилда Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг аввал бошланган ўқув машғулотларини давом эттиришга ваъда бермоқда.

"Нидерландия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Биз аниқ сигнал юбормоқдамиз: Украина бизга ишонишда давом этиши мумкин" - деб тушунтирди Нидерландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!