Нганну ва Жошуа Саудиядаги бокс оқшомида жанг қилади

Нганну ва Жошуа Саудиядаги бокс оқшомида жанг қилади

Фрэнсис Нганну ва Энтони Жошуа бокс жанги ўтказади.

Бу маълумотни журналист Ариэль Хелванийга Саудия Арабистонидаги Кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайх тасдиқлади.

Жанг санаси январь ойида Лондонда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида тасдиқланади. Жанг 10 раундга мўлжалланган ва 9 март куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади.

Аввалроқ Фрэнсис Нганну профессионал боксдаги дебютини ўтказиб, Тайсон Фьюрига ютқазганди.

Энтони Жошуа охирги жангида Отто Уоллинни муддатидан аввал мағлуб этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!