Нейтрал фазода рус самолётига ҳужум қилиш уруш эълон қилиш бўлади,- Антонов

Нейтрал фазода рус самолётига ҳужум қилиш уруш эълон қилиш бўлади,- Антонов

Нейтрал фазода рус самолётига ҳужум қилиш уруш эълон қилиш бўлади, деди Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов.

Россия самолётига нейтрал ҳаво ҳудудида қасддан ҳужум қилиш нафақат халқаро қонунчиликка кўра жиноят, балки энг йирик ядровий кучга очиқ уруш эълон қилишдир», - дея огоҳлантирди у.

Элчи АҚШнинг бир қатор қонунчилари, хусусан, сенатор Линдси Гремнинг Россия самолётлари АҚШ ҳарбий техникасига яқинлашса, халқаро ҳаво ҳудудида уриб туширилиши ҳақидаги таҳдидларига изоҳ берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!