Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху чоршанба куни Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп билан АҚШ-Эрон музокараларини муҳокама қилиш учун учрашади, деб хабар беради NBC News.
"Бош вазир барча музокаралар баллистик ракеталардан фойдаланишни чеклаш ва Эрон иттифоқини қўллаб-қувватлашни тўхтатишни ўз ичига олиши керак, деб ҳисоблайди", - дейилади Нетаньяху идораси баёнотида.
Қўшма Штатлар ва Эрон Ислом Республикаси жума куни Умманда билвосита музокаралар ўтказдилар. Трамп уларни "жуда яхши" деб атади ва кўпроқ учрашувлар режалаштирилганини маълум қилди.
АҚШнинг яқин иттифоқчиси бўлган Исроил, Эрон ядровий қурол ишлаб чиқаётганига ва унинг дастурини тугатишга ҳаракат қилаётганига ишонади, гарчи Эрон ўзининг ядровий режалари тинчликпарвар эканлигини таъкидласа ҳам. Исроил шунингдек, Эроннинг баллистик ракета дастури ва минтақадаги қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлашига қарши.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.