Непалда намойишчилар собиқ бош вазир, унинг рафиқаси ва молия вазирига ҳужум қилди — The Insider

A A A
Непалда намойишчилар собиқ бош вазир, унинг рафиқаси ва молия вазирига ҳужум қилди — The Insider

Непал Конгресси раиси ва собиқ бош вазир Шер Баҳадур Деуба ҳамда унинг рафиқаси Аржу Рана Деуба Катмандудаги норозилик намойишчилари томонидан ҳужумга учради, дея ёзмоқда нашр.

Бундан ташқари, India Today'нинг маълум қилишича, намойишчилар молия вазири Прасад Пауделга ҳам ҳужум қилган.

Кенг кўламли норозиликлар фонида Непал армияси мамлакат президенти ва айрим ҳукумат аъзоларини эвакуация қилди. Намойишчилар Катмандудаги президент саройи, парламент биноси ва бошқа ҳукумат объектларига ўт қўйишган.

India Today маълумотларига кўра, намойишлар вақтида 22 киши ҳалок бўлган, яраланганлар сони эса бир неча юз нафар деб баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).