Немис айғоқчи сунъий йўлдошлари носоз бўлиб чиқди
Ўтган декабрь ойида Falcon 9 ракетаси Германия Мудофаа вазирлигининг SARah-2 ва Бремен ОҲБ компаниясининг 3-радар разведкаси учун иккита айғоқчи сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди.
Дастлаб, учириш муваффақиятли бўлиб туюлди, Бундесвер қўшинларнинг разведка қобилиятини яхшилашда «муҳим босқич» деб эълон қилди. Бироқ, учирилганидан бери олти ойдан кўпроқ вақт ўтди ва космик кема ишга туширилмади.
✍️ Бунга сабаб сунъий йўлдошларнинг ўз антенналарини жойлаштира олмагани бўлган, деб хабар беради Германиянинг Der Spiegel журнали. Муаммони ҳал қилиш учун кўрилган чоралар, жумладан, дастурий таъминотни қайта ишга тушириш, тебранишларни яратиш учун маневрларни бажариш ва ҳоказолар ҳам ёрдам бермайди.
Нашрнинг ёзишича, мудофаа қўмитасидаги бўлим бошлиғи икки янги сунъий йўлдош умуман ишга туширилмаслигини айтган. Қайд этилишича, Бундесвернинг эски сунъий йўлдошлари жосуслик тасвирларини тақдим этишда давом этаётган бўлсада, уларнинг аллақачон узайтирилган хизмат муддати тугаяпти.