Нега эътиқодли одамдан ҳайиқамиз?

A A A
Нега эътиқодли одамдан ҳайиқамиз?

Одамзод учун ҳаётда энг қимматли нарса нима? Бойликми? Йўқ! Ҳаётга разм солсангиз, бойлик бахт калити бўлолмаслигига ишонч ҳосил қиласиз. Бойлик топган-у, аммо умр мазмунини топа олмай ҳалак юрган давлатмандлар қанча атрофимизда…

Мансабми? Бу ҳам эмас. Амал инсонга бахт ато эта олмаслигига ҳам ҳаётий мисоллар етарли. Қолаверса, эскилар мансаб ва амални бир лаҳза бошга қўниб ўтадиган бахт қушига ўхшатгани ҳам бежизмас. Обрў, шон-шуҳрат деб аталган, хаёлимизни ҳар дам ўғирлайдиган арзонбаҳо марралар ҳам аслида умримиз мазмунини белгилаб бера олмайди. Унда, инсон учун энг қадрли бойлик нима дерсиз...

Лев Толстойни яхши биласиз. Ҳа, ўша бўй баравар китоблари билан жаҳонга танилган, «Уруш ва тинчлик», «Анна Каренина»лари билан тилга тушган мутафаккир ёзувчи. Толстойнинг ҳаёти худди асарлари каби ибратга тўла. Агар бахт деганлари бойлик, иззат ва давлат билан маънодош бўлганида эди, Лев Толстой ўзини курраи заминнинг энг саодатманд кишиси деб баралла эълон қилмоғи мумкин эди. Бадавлат, бунинг устига кимсан аслзода граф, соясига салом берадиганлар сон мингта! 

Яратган обрў-эътибору истеъдоддан ҳам қисмаган, бутун рус жамиятида айтгани айтган, дегани деган. Аммо ҳаётдан лаззатланиш учун шунча имкониятлар бўлишига қарамай, Лев Толстой умри давомида нимадир етишмаётгани, тўкис ҳаётида недир бир камчилик борлигини ҳис қилиб яшади. Ўша – ҳаётини кемтик қилиб турган нарсани саросар қидирди, туну кун излади. Толстой бобо энг қадрли дея бутун умр қидирган ва алалоқибат топишга муваффақ бўлган бойлик... эътиқод эди.

Ҳар куни турфа феъл-атвор, турли тийнатдаги кишилар билан мулоқотда бўламиз. Шундай инсонлар борки, ўз фикри ва қарашига эга, атрофдагиларни ҳам ортидан эргаштира олади. Шамол қаёқдан эсса, шу томонга эгилиб кетавермайди, буқаланмундек товланмайди, тусланмайди. Букилади, аммо синмайди! Бошига қилич келса-да, ўз эътиқодида собит туради. Бундай инсонлар кўп эмас, деган эътирозингиз ўринли. Лекин омадингиз чопиб, шундай собитқадам киши билан суҳбатлашиб қолсангиз, ўзингизни тетиклашгандек ҳис қиласиз, ундан ҳаётий қувват олгандек бўласиз. Бу – инсон учун суву ҳаводек зарур эътиқоднинг кучи ва жозибаси!

Таассуфки, беш қўл баробар эмас. Энг қадрли маънавий бисотини ҳам сотишга тайёр, «қуллуқ» ва «хўп бўлади»ни севимли шиор деб билган одамлар билан ҳам юзма-юз сўзлашишга тўғри келади. Улар билан суҳбатлашганда эса кўнглингиз ғашланади. Агар озроқ бўш келсангиз, улардаги зарарли микроб юқиши ҳам ҳеч гап эмас. Бу энди эътиқодсизлик, субутсизликнинг асорати, бемисл кулфати.

Бир зиёли инсонни биламан. Топгани қора қозонини қайнатишга аранг етади, аммо шунда ҳам қўли очиқ, саховатпеша, ўзи емаса-да, дўстларга илинади. Камбағал бўлса-да, нафси ва кўзи тўқ, бировнинг ҳақига хиёнат қилмайди, омонатдор. Номаъқул қилмишлар содир этганда виждонга «сув cепиш» воситаси бўлиб қолган «яшаш учун кураш» қоидасидан келиб чиқcак, у ҳаром йўл билан бўлса-да, муҳтожликка барҳам бериши керак. Бироқ у покиза ҳалқумини булғамайди. Ўзи эҳтиёжманд бўлса-да, хоҳишлар устидан ҳукм юргиза олган бу мард инсон айнан эътиқоддан куч олаётир.

Эътиқодни ўзига хос тарозига қиёслаш мумкин. Йўқ, у бизга бойлик ёки бошқа моддий буюмларни ўлчаб бермайди. У бизга амалга ошираётган ишларимизнинг қимматини баҳолаш, яхши ва ёмон, оқ ва қора сарҳадларини белгилашда кўмаклашади.

Эътиқод – инсонни тутиб турган ички устун. У бўлмаса, одам қулайди деяверинг! Эътиқодсиз кишини енгишдан осони йўқ. Эътиқодсиз инсоннинг кўнгли ўғри урган хонадондек ҳувиллаб ётади ва бу дунёда ундан-да нотавон, бахти қарони топиб бўлмас.

Психологлар «индивид» деб атайдиган одамни ҳазрати инсон мақомига кўтарадиган барча фазилатлар эътиқод асосига қурилади. Эътиқод вужудимиз дарахтининг илдизи бўлса, ижобий фазилатлар унинг шохчалари.

Эътиқод инсонга ақл бовар қилмас куч беради. Сизу бизга рамақижондек туюлган эътиқодли киши филдек кучга эга, аммо имон-ишонч неъматидан мосуво барзангидан қудратлироқ. Эътиқодли инсонни қўрқитиш, дўқ-пўписа, мажбурлов кучи билан у ишонган эзгу ғоядан қайтариб бўлмайди. Агар эътиқодлиман деб даъво қилаётган одам мажбурлов туфайли ундан воз кечса-чи? Билингки, унда ҳали эътиқод шаклланмаган, ишонч қарор топмаган. Негаки, эътиқодли одам ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз қарашларига содиқ қолади. Аммо бундай кишилар айни шу фазилатлари учун кўп озор чекишлари ҳам – аччиқ ҳақиқат.

«Ер Қуёш атрофида айланади» дея илмда инқилоб ясаган олимлардан бири италиялик Жордано Бруно эди. Одамзоднинг табиати қизиқ-да, ўзига ёқмаган фикр эшитса, дарров бўғгиси келади, бошқаларнинг фикрига тоқат қилишга жасорати етмайди. Ўша пайтда – 1590-йилларда ҳам «Ер айланади» деган фикр асрлар давомида ҳукмрон бўлиб келган даққи қарашларга тўғри келмас эди. Шу сабабли Жордано Бруно 1592 йилнинг май ойида шаккокликда айбланиб, ҳибсга олинади. 

У тўққиз йил давомида қамоқхонада аёвсиз қийноқлар, хўрликлар исканжасида қолади. Илмга тўғаноқ бўлган бир тўда руҳоний ниқобидаги шахслар қатъиятли олимнинг иродасини синдириш ва қарашларидан воз кечишга мажбурлаш учун барча қийноқларни ишга соладилар. Лекин Бруно ўз эътиқодига содиқ қолади. Жасур донишманд ўтда куйдириб, қатл этишга ҳукм қилинади. Олим гулханга ташланади. Ўшанда ҳам у «Ўтда ёқмоқлик – инкор этмоқлик эмас!» дея ўз қарашларига содиқ ҳолда жон таслим қилади.

Ёки ҳассос адибимиз Абдулла Қодирийнинг жасоратини эсланг. Зўравонликка асосланган, танаси қон билан суғорилган ёвуз тузумнинг шотирлари унинг бошида қилич ўйнатиб турганида ҳам, минг бир қийноқ усулларини қўллаганида ҳам, жонидан воз кечса кечдики, ҳаётий аъмоли деб билган эътиқодидан воз кечмади. «Мен ҳақиқат учун боши кетса «иҳ» дейдиган йигитлардан эмасман» деган эди қўрқув билмас адиб ўз қарашларини, миллат ва юрт эрки йўлидаги саъй-ҳаракатларини оқлар экан. Қодирий маслагига хиёнат қилмади, эътиқодига терс иш тутмади.

Ижодда ҳам, эътиқодда ҳам Абдулла Қодирий бўлиш мушкул, жуда ҳам мушкул. Ҳамма ҳам Жордано Бруно каби эътиқодга садоқат кўрсата олмайди. Аммо улуғ инсонлар ибрати барибир бизларни ҳам эзгу ишларни сабот билан давом эттиришга ундаши тайин.

Учқундан қўрққан темир бўлмайди, дейди қадимгилар. Келинг, биз ҳам ўзимизни тафтиш қилиб кўрайлик. Хўш, тўғри эътиқодда яшаяпмизми? Агар ушбу саволга ижобий жавоб олсангиз, дўппингизни осмонга отинг. Қониқарли жавоб ололмасангиз, зудлик билан ҳаётнинг асл мазмунини қидиришга киришинг. Акс ҳолда, донишмандлардан бири огоҳлантирган нохуш ҳодиса юз беради: эзгу эътиқодга кўра яшамаётган бўлсангиз, яшаётганингиз каби эътиқод қила бошлайсиз!

С.Салим


Манба: Xabar.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эрон АҚШ денгиз флоти учун бенуқсон "қирғин зонаси" яратиб кутмоқда

Бунинг аниқ сабаби бор – бу Эроннинг ассиметрик уруш орқали АҚШни мағлуб этиш бўйича узоқ йиллик стратегиясидир.

Эрон олий раҳбарининг саломатлиги ҳақида хабар берилди

Бу ҳақда ISNA Эрон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Франция вакиллари Москвага тинчлик таклифи билан келди, аммо рад жавобини олди

Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

АҚШ ва Исроил ҳужумлари Эроннинг ядровий салоҳиятини йўқ қила олмаяпти

Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси буни таъкидлади.

Путин АҚШга “келишув” таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.

“Кўр ғазаб” операцияси...

Британиянинг The Economist журнали, АҚШнинг Эронга ҳужумини, киноя қилиб, “Кўр ғазаб” операцияси деб атади.

Трамп: “Эрон ҳатто рақобат ҳам туғдирмаяпти”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳақида навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.

Каллас: “Уруш севги саргузаштига ўхшайди — кириш осон, чиқиш қийин”

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Эрон атрофидаги вазият юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.

Исроил Эроннинг “Басиж” кучлари разведка бўлинмаси бошлиғи йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил армияси матбуот хизматининг хабар беришича, Теҳронга зарбалар чоғида “Басиж”нинг разведка бўлими бошлиғи Исмоил Аҳмадий йўқ қилинган.

Францияда ИШИДнинг язидийларга қарши геноциди бўйича илк ҳукм чиқарилди

Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига салбий таъсир қилмоқда

2026 йилги World Happiness Report 2026да таъкидланишича, ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Financial Timesнинг хабар беришича, Эрон санкциялар енгиллаштирилмас экан, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас ва узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Бу йилига 20 млрд долларгача йўқотишларга олиб келади", дея хабар бермоқда агентлик.

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

Бу ҳақда АҚШ томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда таъкидланган.

Европа Иттифоқининг икки давлати Украинага кредит беришни тўхтатиб қўйди

Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорига тўсқинлик қилишди.

Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка учради

Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Sözcü” хабар берди.

Қирғизистонда собиқ ДХХ раҳбарининг қариндоши қўлга олинди

Орунбековнинг таъкидлашича, Камчибек Ташиев лавозимни тарк этганидан сўнг бундай амалиётлар тўхтаган ва корхона омборларида катта ҳажмда бензин тўпланиб қолган.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.

Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Яқин Шарқдаги урушдан миллиардлар топмоқчи

New York Times маълумотига кўра, у Affinity Partners компанияси учун тахминан 5 миллиард доллар топишни режалаштиряпти.

Афғонистон Покистонга қарши амалларни вақтинча тўхтатди

Маълум қилинишича, бу қарор Қатар, Саудия Арабистони ва Туркиянинг илтимосига биноан қабул қилинган.

Эрон душман энергетикасини “йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

IRIB маълумотига кўра, Эрон Қуролли Кучлари вакили Хотам ал-Анбия нефть иншоотларига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида душманнинг барча энергетика инфратузилмаси йўқ қилинишини билдирди.

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди

“Рома” футболчиси гаровга олинди

Италиянинг AS Roma клуби футболчиси Нил Эль Айнауи уйига қуролли шахслар бостириб кириб, уни ва оила аъзоларини гаровга олди.