Наврўз арафасида очилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари 25 мартга қадар фаолият юритади

Наврўз байрами муносабати билан жорий йилнинг 5 мартидан 25 мартига қадар юртимиз бўйлаб барча шаҳар ва туманлардаги деҳқон бозорлари ва йирик савдо марказларида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти юзасидан мутасаддилар ишини вазир Азиз Воитов мувофиқлаштириб бормоқда.
Расмларда: Юнусобод деҳқон бозори
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).