2021 йил 10 май куни тахминан тунги соат 02:30 ларда Д.К спиртли ичимлик истеъмол қилиб, алкоголдан мастлик ҳолатида, акаси Б.С билан биргаликда, Кармана тумани «Х.Хисрав» маҳалласида жойлашган, «Табассум» номли ресторанига бориб, бир гуруҳ шахслар бўлиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ресторан иш юритувчиси Ш.Л ва ишчи (официант) лари билан ўрталарида келиб чиққан жанжал вақтида, бир бирларини қўл ва оёқлари билан таналарининг турли соҳаларига уриб, тепиб, дўппослагандан сўнг, Б.С совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ўроқни, ресторан ишчиси (официант) О.Д танасига бир маротаба қасддан санчиб олади.
Кармана тумани «Тиббиёт бирлашмаси»нинг 2021 йил 10 майдаги маълумотномасига кўра «бўйин соҳаси орқа юзаси чуқур кесилган жароҳати» каби тан жароҳати етказган.
Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан Б.С ва Д.Кларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б,в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.