Навоийдаги омборда содир бўлган ёнғин қарийб 9 соатдан сўнг ўчирилди

Навоийдаги омборда содир бўлган ёнғин қарийб 9 соатдан сўнг ўчирилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Навоий вилоятида жойлашган омборхоналардан бирида юзага келган ёнғин бўйича расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 31 январь куни соат 22:07 да Навоий вилояти ФВБ (фавқулодда вазиятлар бошқармаси) навбатчилик қисмига Навоий шаҳрида жойлашган «Бахт текстиль» МЧЖ корхонаси омборхонасида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ҳолат юзасидан зудлик билан Навоий шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:10 да воқеа жойига етиб борган.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:30 да қуршаб олиниб, 1 февраль куни соат 07:05 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса жойига 13 махсус техника ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, «Тинчлик» ёнғин ўчириш поезди жалб этилган.

«Ушбу ҳолатда вафот этган ва жароҳат олганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда. Айни вақтда вазият юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!