Навоий вилояти Хатирчи туманида вояга етмаган қизга машинасини ҳайдашга рухсат берган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 28 сентябрь куни соат 17:30 ларда 1987 йилда туғилган фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Nexia русумли автомобилда Навоий—Хатирчи йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, йўл четидаги дарахтлардан бирига урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Оқибатда оғир тан жароҳатларини олган 33 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.
Дастлабки суриштирув давомида аниқланишича, автомобиль салонида бўлган марҳум ҳайдовчининг таниши, вояга етмаган 16 ёшли қиз унга машина бошқаришга қизиқишини айтиб, рулга ўтирган. Тажрибасиз қиз тезликни оширгани сабаб аварияга учраган. Ҳозирда у бош мия лат ейиши оғир тан жароҳати билан шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.