Навоийда Президент ташрифидан «дух» олган тадбиркор аёлга автомобиль топширилди

Навоийда Президент ташрифидан «дух» олган тадбиркор аёлга автомобиль топширилди

Шавкат Мирзиёевнинг Навоийга ташрифида бўлиб ўтган учрашувда сўзга чиқиб, Президент келганидан «дух» олганини айтган тадбиркор аёлга автомобиль совға қилиниши хабар қилинганди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати аёлга ваъда қилинган машина топширилганини маълум қилди.


Фото: Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Хабар берилишича, Президентнинг Навоийга ташрифи чоғида тадбиркор ва ишбилармонлар билан ўтказган мулоқоти жараёнида Омонбоева Мерей исмли тадбиркор аёл сўзга чиқиб, Шавкат Мирзиёевга берилаётган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирган. У давлат раҳбари ташрифидан хурсандлигини билдира туриб, «Ҳурматли Президент, бугун сиз келганингизга биз ‘дух’ олдик, куч олдик, десам ҳам адашмайман», деган. Мулоқот сўнгида Шавкат Мирзиёев аёлга автомобиль совға қилинишини айтган.

Таъкидланишича, Мерей Омонбоевага Президент томонидан ваъда қилинган «Nexia-3» автомашинаси топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!