Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
2000 йилда туғилган Ҳ.Хасанова (шахси ўзгартирилган) жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 2021 йил 23 июндаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 170-моддаси билан баъзавий ҳисоблаш миқдорини беш баравари миқдорида яъни 1.225.000 сўм жарима жазосига тортилган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 2022 йил 10 апрель куни Хатирчи туманидаги деҳқон бозори ёнида жойлашган савдо маркази ёнида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш билан шуғулланиб келиб, харидор Ш.Пўлатовдан қонунга хилоф равишда ҳар бир АҚШ долларини 11.250 сўмдан ҳисоблаб жами 300 АҚШ долларини 3.375.000 сўмга сотиб олишга келишиб, 300 АҚШ долларини олиб, келишилган пулдан 3.000.000 сўмини берганида, Департаментнинг Хатирчи туман бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган
Суд, Ҳ.Хасановани содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда билан 1 (бир) йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.