Навоийда мармар ва оҳактошларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

Навоийда мармар ва оҳактошларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

Навоий вилоятида мармар ва оҳактошларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “М.С.” МЧЖ масъул шахслари “Мармаробод” МФЙ ҳудудидаги мармар конидан тегишли рухсатнома олмасдан 3 020 куб ҳажмдаги мармар тошларни ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 694,8 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.Г.” МЧЖ масъул шахслари “Туратау-2” конидан МЧЖ белгиланган ҳудуддан ташқарида 3 178 куб ҳажмдаги оҳактошни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 143 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда мармарни ноқонуний қазиб олганлар давлатга 5 млрд сўмдан зиёд зарар етказгани тўғрисида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!