17 ёшли ўқувчи бир дона игнани ютиб, кетидан кўп миқдорда дори ичгани, айни пайтда кома ҳолатида экани айтилмоқда. Бу ҳақда kun.uz хабар бермоқда.
Айтилишича, Хатирчи туманидаги мактаблардан бирининг 17 ёшли ўқувчиси (қизнинг шахси таҳририятга маълум) ўз жонига қасд қилган. Бунга мактабда у ва ўқитувчи ўртасида юзага келган жанжал сабаб бўлгани айтилмоқда
“Мактабдаги ҳолат жорий йил 4 апрель куни содир бўлган: ўқитувчи бошқа дарсни сўраган, синглим эса бошқасини айтиб берган. Ўқитувчи урган, у эса қўл кўтармасликни айтган. Шу тариқа вазият маҳалла инспекторигача етиб борган. Синглимнинг ўзини айбдор қилишган.
Маҳалла профилактика инспектори ҳам қамаб қўямиз сени, дея босим қилаверган, суҳбатга чақирган, уйдан мажбурий олиб кетмоқчи бўлган. Синглим ушбу босимларга чидай олмай, 6 апрел куни ўз жонига қасд қилган: аввалига битта игна ютган, кетидан жуда кўп миқдорда турли дори таблеткаларини ичган. Неча кундирки, у кома ҳолатида,”, — дейди журналисти билан гаплашган ўқувчининг опаси.
Манбада таъкидлашича, ўқувчи қиз айни пайтда Навоий шаҳридаги шифохонада. Унинг аҳволи оғирлигича қолмоқда, кома ҳолатидан чиқмаган.
Ҳозирча Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳам, Хатирчи тумани ҳокимлиги ҳам ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирмади.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.