Навоийда кўтарма кран қулаб тушди. Бир киши жароҳатланди

Навоийда кўтарма кран қулаб тушди. Бир киши жароҳатланди

Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри, Ёшлик маҳалласида  “Шоҳжаҳон шамшири” МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига асосан хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича яна қўшимча маълумотлар берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!