Бугунги кунда жамиятни жиноятчилик иллатидан тозалаш, унга қарши курашиш борасида Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан мунтазам равишда фаол тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, Навоий шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати “Ҳ.Қ.” маҳаллий фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан қўзғатилиб, тергов қилинаётган жиноят ишини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Адвокат сўралган пул маблағидан 7500 АҚШ долларини олган вақтида ДХХнинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида “Ҳ.Қ.” 7500 АҚШ долларидан 1500 АҚШ долларини ўзининг улуши сифатида олиб, қолган қисмини ҳамкасби - Навоий шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати “Ф.Н.”га бериши кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, “Ф.Н.” 6 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан “Ҳ.Қ.” ва “Ф.Н.”ларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.