Янги пулли йўл вилоят ҳудудидан ўтган М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобил йўлига параллел равишда қурилиши кўзда тутилмоқда. Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитойга ташрифи чоғида ушбу давлат инвесторлари билан вилоятда пулли йўл қуриш бўйича дастлабки келишувга эришган.
Навоий вилоятида пулли йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Нормат Турсунов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтган. Ташриф чоғида икки томонлама манфаатли бўлган бир қанча келишувларга эришилган.
Жумладан, Хитойнинг Сиан шаҳрида Навоий-Сиан ҳудудлари ўртасида инвестициялар, саноат ва савдо ҳамкорлигига бағишланган ишбилармон доира вакиллари учрашуви ўтказилган. Унда Сиан шаҳри ишбилармон доира вакилларига вилоятнинг инвестицион ва саноат салоҳияти, вилоятда замонавий турар жой мажмуалари ва автомобил йўллари қурилишининг истиқболлари ҳамда вилоятнинг драйвер соҳалари ҳисобланган кимё, қурилиш материаллари, электротехника, текстил ва бошқа саноат тармоқларида амалга оширилиши мумкин бўлган 50 дан ортиқ инвестицион лойиҳа таклифлари юзасидан тақдимот қилинган.
Учрашув давомида Сиан шаҳрининг бир қатор компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказилган.
Хусусан, Shaanxi Roenter International Supply Chain Co., Ltd компанияси бош менежери Сара Хэ билан вилоятнинг М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобил йўлига параллел равишда 43 кмлик пулли йўл қуриш концепцияси муҳокама этилган. Хитой томони компания мутахассисларидан иборат бўлган ишчи гуруҳи тузилиб, Навоий вилоятига ташриф буюриши ҳамда лойиҳани амалга ошириш юзасидан техник-иқтисодий асосномаси ишлаб чиқилиши бўйича келишиб олинган.
Шунингдек, Xiangshui Changyang Chemical Co Ltd компанияси таъсисчиси билан вилоятда кимё технопарки ташкил этиш юзасидан, Dongguan Huaxin Laser Technology Co., Ltd компанияси масъуллари билан вилоятда ҳар хил қувват ва ўлчамдаги энергия тежамкор электродвигателларини ишлаб чиқариш борасида келишувларга эришилган.
Вилоят делегациясининг Хитойга ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонасида қатор йирик компания вакиллари билан учрашув ўтказилиб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилган.
Қайд этилишича, сафар чоғида Хитой компаниялари билан вилоятда замонавий бизнес-марказ, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш, 100 гектар майдонда “Ўзбекистон – Хитой” саноат зонасини ташкил этиш, мебелчиликка ихтисослашган саноат зонасини ташкил этиш ҳамда вилоятда чармни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш, вилоятда муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш ва ҳудуддаги конларни ўзлаштириш, мисни қазиб олиш ва қайта ишлаш каби қатор соҳаларда келишувларга эришилган.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.