Навоий вилоятида жиноятнинг олди олинди

Навоий вилоятида жиноятнинг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, икки нафар фуқаро қўлбола усулда тайёрланган тангаларни муомалага киритиб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида 10 дона олтин тангани харидор Б.га 2 250 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида умумий баҳоси 24,4 млн сўм бўлган 12 дона олтин тангалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!