Фавқулодда қўнишдан сўнг Алексей Навальний оғир аҳволда олиб келинган Омск касалхонаси реанимация бўлими ходими, доктор Сергей Максимишин 55 ёшида вафот этган, деб хабар беради Daily Mail.
Британия газетасида таъкидланишича, шифокор "қон босими ошиб" кетганидан кейин "тўсатдан" вафот этган. Журналистлар Максимишиннинг ҳамкасби Мария Морозова билан боғланган, у врачнинг ўлими ҳамма учун кутилмаган воқеа бўлганини айтди.
Омск Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Галина Назарованинг таъкидлашича, ҳурматли шифокорнинг ўлими "қандайдир махсус сабабларга эга эмас". Унинг сўзларига кўра, "шифокор касал бўлган, бу йил ота-онасини вафот этгани унга таъсир қилган. У реанимацияга ётқизилган ва у ўша ерда вафот этган". Ўлим сабаби юрак хуружи деб ташхисланган.
Айтилишича, заҳарланишдан кейин Навальнийни даволашни Максимишин бошқарган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.