Россиялик сиёсатчи Алексей Навальний ўзи ҳибсда бўлиб турган Владимир вилоятидаги 2-ахлоқ тузатиш колониясини судга берган. Бу ҳақда Навальний "Инстаграм"даги саҳифасида маълум қилди. Унинг айтишича, қамоқхонага ўзи билан олиб келган китобларни беришмаган.
«Гап шундаки менга ўзим билан олиб келган Қуръон китобини беришмаяпти. Мен қамоқхонага киришимдан аввал ўз устимда ишлаш бўйича қиладиган ишларим рўйхатини тузиб бергандим. Уларда Қуръонни ўқиб ўрганиш ва Пайғамбарнинг (Муҳаммад с.а.в — тарж.) суннатларини ўрганиш бўлган. Китоб ўқиш учун судлашиш керак бўлса, судлашаман ҳам. Нима, энди ўзим билан олиб келган Қуръонни ҳам ўқий олмайманми? Очлик эълон қилганимнинг 13-кунида кайфиятим файласуфона бўлиб турган бир вақтда-я...», деган Навальний.
Унинг айтишича, қамоқхонага ўзи билан бир дунё китоб олиб келган ва яна қўшимча китоблар буюртма қилган. Уларни эса экстремизм бўйича текшириш 3 ойдан буён давом этмоқда.
Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Навальний феврал ойида Ив Роше иши бўйича озодликдан маҳрум қилинганди. Август ойида заҳарланиш ташхиси билан касалхонага тушган сиёсатчи даволанишни Германияда давом эттирган ва Россияга қайтган кунидаёқ қўлга олинган. 31 март куни сиёсатчи олдига шифокорни киритишмагани учун очлик эълон қилганди.
Маълум бўлишича, 13 апрель куни унинг олдига хотинининг киришига рухсат берилган. Юлия Навальная сиёсатчининг жуда озиб кетганини айтган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.