НАТОнинг вазифаси Европа ва Шимолий Америкада хавфсизликни таъминлаш
![НАТОнинг вазифаси Европа ва Шимолий Америкада хавфсизликни таъминлаш НАТОнинг вазифаси Европа ва Шимолий Америкада хавфсизликни таъминлаш](/photos/news/xAZCiSyZK0OOFkD.jpeg)
Дунёнинг бошқа қисмларидан мамлакатларни ўз сафина қабул қилиш орқали кенгайтириш, алянснинг режаларида йўқ — НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.
Бош котиб бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида, алянснинг Осиё-Тинч океани минтақалари мамлакатлари билан алоқалари тўғрисидаги саволларига жавоб бера туриб айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, НАТО мамлакатларининг хавфсизлиги, Осиёдаги воқеаларга ҳам боғлиқ. "Хавфсизлик минтақавий эмас, глобал масала", — дея қўшимча қилди у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).