Наталья Селезнёва – «Чиройли қиз, яхши қиз Лида!»

A A A
Наталья Селезнёва – «Чиройли қиз, яхши қиз Лида!»

Уни русларнинг Катрин Денёви дейишади. Лекин актрисанинг ўзига бу таққос ёқмайди. Дарҳақиқат, Денёв французларнинг Денёви, Селезнёва эса ўзимиз билган Селезнёва ва унга ўхшаши ҳеч қаердан топилмайди! Машҳур "Ы" операцияси" ва «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» фильмлари орқали барчамизга яхши таниш Наталья Селезнёва 2016 йили 70 ёшини нишонлади. Аммо ҳамон жўшқин ва серғайрат бу аёл омманинг эътиборидан тушмай ижод қилишда давом этмоқда. Бугун биз учун ҳамиша «чиройли ва ақлли қиз Лида» бўлиб қоладиган истеъдодли ва гўзал аёл тарихини баён этамиз.

6 ёшлик актриса
У ёшини яширмайди, ёш кўринишга уринмайди, пластик жарроҳларга умуман яқин йўламайди, лабини силиконга тўлдириб олмайди, набирасига «Мени Наташа деб чақир» демайди, хуллас, самимий ва табиийлигини ҳеч қачон йўқотмаган. Яна айрим юлдузларга ўхшаб спорт залига бориб озгина шуғулланар-шуғулланмас суратга тушиб, буни оммага кўз-кўзлаш одати ҳам йўқ. Бир пайтлар, ёшлигида баскетбол ва теннисга қизиқиб кўрганди, аммо тез орада ўзининг спорт учун яралмаганини англади ва актёрликни танлади. Ҳозир истеъмол қилган калорияларининг барини саҳнада сарфлайди, зеро меҳнаткаш ва серғайратликда унга тенг келадигани йўқ. Шунга қарамай футболга ишқибозлиги бор, ЦСКА клуби мухлиси саналади.
Кўпчилик Натальянинг болалигини бахтиёр ва беташвиш ўтган деб ўйлайди. Ахир у Москвада, зиёли оилада дунёга келди. Отаси фотограф Игор Полинковский ва онаси – машҳур рассом Елена Селезнёванинг яккаю ягона фарзанди эди-да. Аммо бу оилага тирикчилик ўтказиш осон бўлмаганини ҳамма ҳам билмайди. Коммунал квартирада бир неча оила билан бирга яшаш, рўзғордаги тақчиллик... Ёшлигидан меҳнатда тарбияланди, беш ёшлигиданоқ умумий йўлак ва зиналарни ювиб онасига қарашарди. Овқат қилишни ҳам жуда эрта ўрганди, танишлари унга қўли ширин пазанда деб таъриф берадилар.
Наталья актрисалик фаолиятини 6 (!) ёшда бошлади. Бир куни кўчада онаси билан сакраб-сакраб чопқиллаб кетаётган, унга бийрон-бийрон саволлар бераётган қувноқ қизчани театр режиссёрларидан бири кўриб қолади ва ота-онаси билан театрга синовга келишини айтади. Шундай қилиб ёшгина қизалоқ Наташа «30 кумуш танга» спектаклида роль ўйнай бошлади. Уни саҳнада кўрган даниялик таниқли болалар ёзувчиси Агния Барто қизалоқни ўша пайтда суратга олиниши режалаштирилаётган «Алёша Птицин характерини шакллантиради» картинасига таклиф этилишини таъминлайди. Фильмда 8 яшар қизалоқ ўзидан талаб этилган образни аъло даражада ижро этиб беради. Шу билан унинг тақдири аниқ бўлди: бунақа тажрибадан кейин Натальянинг актриса бўлиши тайин эди.
Мактабни битиргач, Наталья Шукин номидаги театр билим юртига ҳужжат топширди.
У драматик актриса бўлмоқчи эди. Бунга қатъий аҳд қилганди. Шунинг учун кириш имтиҳонига «Борис Годунов» асаридан Марина Мнишек монологини тайёрлаб борди ва берилиб ижро эта бошлади. Аммо... Аввал ҳакамлардан бири юзида табассум пайдо бўлди, кейин бу кулги бошқаларга ҳам кўчди ва аслида чуқур драматик маънога эга монолог Наталья Селезнёва ижросида қаҳқаҳа ва олқишлар билан қарши олинди. Йўқ, у образга жуда яхши кирганди, аммо жиддий Марина Мнишек образи Натальянинг ёш болаларникидек масъум ва ширин чеҳрасига ҳеч ёпишмаганди. Уни институтга қабул қилишди, бироқ унга драматик эмас, комик актриса амплуасини башорат қилишди ва адашишмади.

Ибо билан…
«Ы операцияси» фильмидаги «яхши қиз Лида» роли Селезнёвага машҳурликни олиб келди. Синовлар пайти Гайдай Наталья борасида кўп иккиланди, ҳатто фильмда кўйлак ечиш саҳнаси бор дея актрисани қўрқитмоқчи ҳам бўлди. Аммо Селезнёва Лидани ўйнашга қатъий аҳд қилганди, шунинг учун режиссёр олдида чўмилиш кийимида дадил пайдо бўлди. Шундан кейин Гайдайда ҳеч қандай шубҳа қолмади. Фильмда Селезневанинг «ечиниши» саҳнаси шу қадар иболи ва табиий чиқдики, ахлоқий масалаларга жуда қатъий қарайдиган бадиий кенгаш ҳам бир оғиз эътироз билдирмади.
Бирданига келган машҳурлик Селезнёвани гангитиб қўймади. У роль танлашга жуда масъулият билан ёндашар, ҳадеб суратга тушишга ружу қўймас, театрда ишлаб, маҳоратини оширишда давом этарди. Телевидениеда «13 стул» номли комедик сериал (ҳозирги тил билан айтганда ситком) суратга олина бошланди ва уни пани Катарина ролига таклиф қилишди. Бу актриса ижодидаги муваффақиятли лойиҳалардан бири бўлди. Лойиҳа бир неча йил давом этди. Ҳар бир серияда Селезнёва ролни муваффақиятли ижро этиш билан бирга ўша пайт Европа модасининг энг янги русумлари бўйича кийиниб чиқар, бутун иттифоқ аёллари унга тақлидан кийинар ва сочларини турмакларди. Аммо бир кун актриса кутилмаганда «қовун тушириб қўйди». Бир дугонаси унга Париждан чиройли костюм олиб келди, аммо юбкаси калта – мини юбка эди. Наталья бироз ўйланиб турди-ю, таваккалига шу либосда кадрда пайдо бўлди. Оқибатда қаттиқ гап эшитди ва нотўғри ўрнак кўрсатгани учун гонораридан маҳрум этилди. Ҳа, Селезнёва аёллар учун ўрнак бўладиган даражага кўтарилганди, бу даражанинг эса ўзига яраша масъулияти ҳам бор эди. Шундан кейин у ҳар бир либосини ўйлаб киядиган, омма олдига чиқишга масъулият билан қарайдиган бўлди.
1990 йиллардан бошлаб актрисага роллар таклифи сийраклаша бошлади. Янги замон ўзининг янги юлдузларини кашф этди. Аммо 2000 йилларнинг охирига келиб, Наталья Селезнёва ижодида уйғониш даври бошланган. Унга яна кўплаб роллар таклиф этилмоқда. Лекин у ҳамон ўша-ўша — чертиб-чертиб роль танлайди.

Экрандан ҳаётга кўчган эртак
Турли миш-мишларга қарамай Селезнёва кўз очиб кўрган эри — режиссёр Владимир Андреев билан қарийб 50 йилдан бери бахтли турмуш кечириб келмоқда. Албатта, шундай соҳибжамолга мафтун йигитлар кўп эди, лекин актриса ўзидан 15 ёш катта ҳамкасбини танлади. Селезнёванинг кейинчалик тан олишича, бу бир боқишда юзага келган бир умрлик муҳаббат эди. Улар режиссёр Виктор Храмовнинг «Калиф-лайлак» номли телеэртагини суратга олиш жараёнида учрашиб қолдилар. Унда 23 ёшли Наталья Малика, 38 ёшли Вламир Андреев эса Шаҳзода ролини ижро этди. Бу рамзий маънога эга учрашув эди, зеро Селезнёва шу картина орқали ҳаётдаги шаҳзодасини ҳам топди.
Ўғилларининг туғилиши бу икки ижодкорни янада яқинлаштирди. Бири ишга – суратга тушишга кетса, иккинчиси бола ва уй ишлари билан шуғулланар, доим бир-бирини қўллашга интилишарди. Таниш-билишлар бу жуфтликка ҳавас билан қарардилар. Улар ўртасида бир-бирини мухлисларга ёки шону-шавкатга рашк қилиш деган нарса умуман бўлмаган.
«Биз ижодкор, ҳиссиётга берилувчан одамлармиз. Баъзан овозимизни баландлатишимиз ҳам мумкин. Аммо иш жанжалгача бориб етмайди, чунки биз бир-биримизни авайлаймиз. Оилада ўзаро тушуниш бўлмаса, эр-хотин чегарадан чиқиб кетиши мумкин, бу эса оила бузилишига олиб келади», дейди актриса ундан бахтли оилавий турмуш сирини сўрашганида.
Селезнёва ва Андреевнинг Егор исмли ўғли бор, аммо у санъатни эмас, дипломатияни танлади, ҳозир оиласи билан хорижда яшайди. Актриса набираси Алёша ўзининг изидан кетишига умид боғлаяпти, чунки болада истеъдод куртаклари кўзга ташланаяпти.
Андреев кўплаб картиналарни суратга олган, лекин биронтасида ҳам Селезнёвага роль насиб этмаган. Бу ҳолатни актрисанинг ўзи қуйидагича изоҳлайди: «Биз икки мустақил ижодкормиз, ўз йўналишимиз бор. Турмуш ўртоғим мени иш билан таъминлаш ҳақида ҳеч қачон бош қотирмаслигидан хурсандман, чунки шундоқ ҳам менга таклифлар етиб ортади, ҳатто кенг танлов имкониятим ҳам бор. Авваллари дўконларда қўшиб сотиш акцияси бўларди: этик оладиган бўлсангиз, ваза қўшиб бериларди. Мен Андреев учун бундай ваза бўлишни истамайман».

Шаҳноза Тўрахўжаева


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

БМТда уят ва бемаънилик театри

Жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи ҳужжат қабул қилинмади.

"Сув остидан учириладиган ва сониясига 100 метр тезликка эга": Эрон янги турдаги ракеталарини ишга солмоқчи

Эрон яқин кунларда жавоб зарбалари учун янги турдаги ракеталардан фойдаланиши мумкин.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Эрон АҚШга ядровий қурол дастуридан воз кечишни ҳужжатлаштиришни таклиф қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Эрон дунёга ўз шартларини қўймоқда

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.

Трамп Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида гапирди

Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Трамп Эрон билан музокаралар фонида мем эълон қилди

Расмда юқорисида Обама Теҳронга пул узатаётгани, пастда эса Трамп қирувчи самолётлар фонида тасвирланган.

Эрон Украинани ракета зарбалари билан таҳдид қилди

Эрон расмийлари Украина Исроилга ёрдам бераётгани сабабли уни ракета зарбалари билан таҳдид қилди.

Эрон олий раҳбарининг саломатлиги ҳақида хабар берилди

Бу ҳақда ISNA Эрон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Трамп нега Зеленскийни «келишиш»га чақирмоқда?

Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи автобусда "гашиш" сотаётганда ушланди

Тезкор тадбир давомида гумонланувчининг ёнидан ҳамда бошқарувидаги автобусдан яна тўққиз дона ўрам, жами 11 ўрамда 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

"Жонли контейнер": 410 гр. тиллани ички аъзоларига яширганча олиб чиқишга уринганлар фош қилинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур заргарлик буюмларининг жами қиймати 720 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар ва ярадорлар бор

Маълумотларга кўра, ҳужумдан кўзланган асосий нишонлар Триполе ИЭС ҳамда Киевни Ривне АЭС билан боғловчи Наливайковкадаги подстанция бўлган.

Алиментдан қочган оталар

Бюронинг Дўстлик тумани бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор Ш.Х. Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманидаги кўмир омборларидан бирида топилди.

МИБ томонидан Учкўприк туманида психотроп моддалар йўқ қилинди

Шу боис бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида наркожиноятлар фош қилинди

Ҳозирда қонунбузарларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

ФВБ ходими 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Эрондаги маҳаллий байрамда аҳоли АҚШ ҳамда Исроил учун рамзий тобутлар ясади

Юришлар жараёнида айрим ҳудудларда портлаш товушлари эшитилган.

Яҳудийлар мактабида ўқ узган шахс кимлиги маълум бўлди

Терговчилар жиноятнинг омилларидан бири — қасос бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Юнусободда янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди

Қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 11:09 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да қуршаб олинган ва 11:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Минобдаги мактаб ҳужуми: ҳеч ким жазога тортилмайди

Эроннинг Миноб шаҳридаги қизни мактабига қилинган ракетали ҳужум ҳеч ким томонидан атайлаб амалга оширилмаган.

Ҳиндистонда Исроил учун дронлар ишлаб чиқарадиган заводда йирик ёнғин

Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида заводда бўлган ишчилар ва муҳандислардан камида 50 киши ҳалок бўлган.

Исроил Байрутга янги зарбалар сериясини бошлади

Исроил армияси Байрутдаги нишонларга янги зарбалар сериясини бошлади.

Қирғизистонда 2025 йилда интернет фирибгарлари фуқаролардан 826 млн сўм ўғирлаган

Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Нурбек Абдиев маълум қилди.

АҚШ "Green Card" лотереяси қайта бошланганлигини маълум қилди

АҚШ Давлат департаменти Green Card (DV-2026) хилма-хиллик визаси лотереяси 2026 йил 10 апрелдан бошланишини эълон қилди.

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлимида гумонланиб яна 4 нафар ўсмир ҳибсга олинди

Жабрланувчи тиббиёт муассасасига олиб борилган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этган.

Крокус Сити Холлдаги терактни уюштирган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Теракт оқибатида 150 киши ҳалок бўлган, 336 киши жароҳатланган, яна 3 киши бедарак йўқолган.

Тошкентда йўл ўтказгич девори ўпирилиб тушди

Ҳодиса содир бўлган ҳудуд ўраб олинган, зарур хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Вашингтонда Трамп ва Эпштейн тасвирланган ҳайкал пайдо бўлди

Инсталляция “Титаник” фильмидаги машҳур саҳнага ўхшатиб ишланган бўлиб, олтин рангга бўялган.