«Насаф» 2023 йилда «Kelme» брендидан фойдаланади

«Насаф» 2023 йилда «Kelme» брендидан фойдаланади

«Насаф» клуби Испаниянинг «Kelme» спорт бренди вакиллари билан музокара олиб борди ва ўзаро ҳамкорликка эришди.

Унга кўра, жорий мавсумдан бошлаб «Насаф» «Kelme» брендидан фойдаланишни бошлайди.

«Куни-кеча жамоамиз «Kelme» либосларини қабул қилиб олди. Юқоридаги расмларда жамоамизнинг янги уй ва сафар либосларини кўришингиз мумкин», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Қарши клуби ушбу либосидаги мавсумдаги дастлабки расмий ўйинини 19 февраль куни ўтказади. Шу куни «Насаф» ОЧЛ 1/8 финали доирасида Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» клубига қарши Қатарда ўйин ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, клуб 2022 йилда Adidas бренди либосларидан фойдаланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!