NASA Марсдан тош намуналарини арзон нархларда олиб келиш йўлини қидирмоқда

NASA Марсдан тош намуналарини арзон нархларда олиб келиш йўлини қидирмоқда

NASA Миллий Аэронавтика ва Коинот бошқармаси Марсдан тош ва тупроқ намуналарини арзон нархларда олиб келиш усулига эга.

NASA раҳбари Билл Нелсон конференцияда сўзга чиқиб, 2040 йилга келиб намуналарни етказиб беришнинг умумий қиймати 8 дан 11 миллиард долларгача бўлишини айтди.

Унинг қайд этишича, мазкур лойиҳани амалга оширишнинг турли вариантлари баҳоланмоқда.

«Биз Марсдан намуналарни қайтариш лойиҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида бошқа илмий лойиҳаларни эътиборсиз қолдирмоқчи эмасмиз. Бизга янги ва ёрқин ғоялар керак», деди Нелсон.

У NASA лойиҳани тез ва арзон нархда амалга ошириш учун ҳар бир бўлинманинг янги ғояларига очиқлигини таъкидлади.

NASA илмий миссияси директори Ники Фокс ҳам Ерга етказилган намуналар астронавтларнинг 2040 йилда Марсга боришига ёрдам бериши мумкинлигини айтди.

Айни пайтда, NASAнинг Perseverance ровери Марсдаги Жезеро кратери ҳавзасида қадимий кўл борлигини тасдиқлагани ва у ердан 24 та намуна тўплагани маълум.

Марсдан тош намуналарини етказиб бериш НАСАнинг энг қийин вазифаларидан бири ҳисобланади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун юқори буджетли космик кемалар cерийасидан фойдаланиш керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!