Собиқ Бельгия гўзали, элчи ва сенатор Мария ван Дермеш мусулмонларнинг муқаддас китоби “Қуръони Карим” борасида Европа Инсон ҳуқуқлари Маҳкамасига шикоят қилмоқчи.
“Мен “Қуръон” буткул тақиқлансин демайман. Шунчаки китобнингИнсон ҳуқуқлари Баённомасига уйғун равишда янгидан ёзилишини хоҳлайман. Чунки унда таҳлика кўп. Айтайлик, аёл эридан бир поғона пастда юриши керак. Ахир инсон ҳуқуқлари қани бу ерда? Бундан ташқари,аёллар ҳижобга ўраниши керак, бу ҳамваҳшийлик. Энг ёмони аёлларнинг бадани кўринса, масалан,очиқ-сочиқ кийиниш гуноҳ саналади. Бу қанақаси?”.
Мария ван Дермеш,шунингдек,мусулмон аёллари ижтимоий тазйиқлар остида яшаётгани ҳақида ишонч билан гапирмоқда. Унинг “Қуръон” билан боғлиқ қарорига Бельгия радикал ўнг партиясида ёқловчилар топилаётган бўлса-да, бироқ ижтимоий тармоқларда христианлар уни “Сенга “Қуръон” тегяптими, ўйлаб гапирмайсанми?”қабилидаги танқидларга кўмиб ташлашмоқда.
Албатта, “Қуръони Карим” замирида эзгулик, инсонийлик ётгани, бу муқаддас китоб инсониятни фақат эзгуликка чорлаши маълум. Мария каби қалб кўзи сўқирларнинг гапларига эса қулоқ солмаслик, унинг таъсирига тушмаслик керак.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.