Наманганлик фуқаро сайёр судда судланганлик тамғасидан халос бўлди

Наманганлик фуқаро сайёр судда судланганлик тамғасидан халос бўлди

Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, К.Ю 2021 йил 24 февраль куни  фуқаро Ш. М.нинг бошқарувида бўлган “Жентра” русумли автомашинасини Чуст шаҳар Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган автомашиналар ювиш жойига ювдириш мақсадида ташлаб, тушлик қилиш учун кетган вақтида, унинг автомашинаси салонидадан 5000 сўмлик купюрадаги жами 500.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаган.

Жабрланувчи М.Ш суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, судланувчи К.Ю.га нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қоплаганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлигини, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни сўради.

Суд мажлисида  К.Ю., ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлигини, содир этган қилмишнинг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни сўради.

Суд, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 66-1-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини инобатга олиб, жиноят ишини ярашганлиги муносабати билан  тугатиб, айбланувчини жавобгарликдан озод этди.

Саиджон Бадриддинов,
Жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!