Наманганда руҳий касал шахс автомашинани олиб қочди

Наманганда руҳий касал шахс автомашинани олиб қочди

Наманган вилояти. 2022 йил 24 сентябрь куни соат 14:00 ларда номаълум шахс А.Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган истироҳат боғи олдида бўла туриб, шу ерда 55 ёшли Ё.М.га тегишли бўлган “ВАЗ-2106” русумли автоуловининг эшикларини очиқ ва қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинани олиб қочиб кетган.

Автоуловни топиш ва номаълум шахсни ушлаш борасида олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, мазкур автомашина Янгиқўрғон тумани Булоқбоши ҳудудида жойлашган дала майдонида номаълум шахс томонидан ҳаракатлантириб кетаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Номаълум шахснинг шахсига аниқлик текширилганда, у Янгиқўрғон тумани Шўркўл кўчасида яшовчи руҳий касал 30 ёшли К.М. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан К.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!