Наманганда қум тўкишга келган «ЗИЛ» хонадон эгасининг 2 ёшли фарзандини босиб кетди

Наманганда қум тўкишга келган «ЗИЛ» хонадон эгасининг 2 ёшли фарзандини босиб кетди

4 июль куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи 31 ёшли фуқаро ўз бошқарувидаги «ЗИЛ-130» автомашинасида 2 ёшли болакайни босиб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 1989 йилда туғилган фуқаро ўзининг «ЗИЛ-130»да Наманган шаҳар Нуробод маҳалласидаги хонадонларнинг бирида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари учун қум етказиб берган. Қумни белгиланган жойга тўкиб, қайтаётганида хонадон эгасининг 2018 йилда туғилган фарзанди «ЗИЛ» остида қум ўйнаб ўтирган бўлган. Ҳайдовчи болакайни кўрмай қолиб, уни босиб кетган.

Натижада жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!