Наманганда кучли дўл ёғишининг олди олинди

Наманганда кучли дўл ёғишининг олди олинди

Вилоятда кучли дўл ёғишини олдини олиш мақсадида Алазан ракеталари ёрдамида атмосферага рекорд даражада кўп таъсир кўрсатилди.

Наманган вилоятининг Поп ва Чуст тумани шимолида кучли дўл ёғишига олиб келувчи булутлар ривожланмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Бугун Наманган вилояти Қамчиқ довонида кучли дўл ёғди. 15 июнь куни ҳам Наманганнинг Кососнсой туманидаги айрим ҳудудларида кучли жала ва дўл ёғиб ўтди.

Вилоятда кучли дўл ёғишини олди олиш мақсадида 15 июнь куни ФВВ Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқарув хизмати томонидан атмосферага рекорд даражада кўп таъсир кўрсатилди.

Эркин Абдулаҳатовнинг сўзларига кўра, куннинг иккинчи ярмида Наманган вилояти шимолида 16 га яқин алоҳида ячейка (ядро)га эга конвектив булутлар ривожланиб сўнган.

“МРЛ-5 тасвирларида Чуст, Косонсой, Янгиқўрғон ва Чортоқ тумани осмонида 3-4 яққол шаклланган ячейкали булутлар тасвирланган. Қизғиш ва янаям қора, бинафша тасвирлардан жуда кучли дўл ёғиши керак эди. Ҳаддан ташқари кўп ва самарали таъсир бу каби хавфларни катта майдонда дўл ёғишига олиб келмаган”, дейди Эркин Абдулаҳатов.

Маълумот учун, атмосферага таъсир Алазан ракеталари ёрдамида амалга оширилади. Бунда сув буғларининг бирлашиб, музлаб дўлга айланмаслиги учун атмосферага ёдли кумуш заррачалар сочилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Farhod
    ООЛАА....
    Choriyor
    Yomg‘ir yog‘diradigan raketa yo‘qmikan.