Наманганда 3 та машина ЙТҲга учради

Наманганда 3 та машина ЙТҲга учради

Бугун, 15 март куни Наманган шаҳрида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Ҳодиса соат 09:10 ларда Наманган шаҳрининг “Мустақилликнинг 10 йиллиги” кўчасида юз берган. Spark автомашинаси белгиланмаган жойдан қайрилиши оқибатида орқасидан ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 ва Nexia-2 русумли транспорт воситалари билан тўқнашув содир этган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Автомашиналар техник шикастланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!