Наманган вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Наманган вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Наманган вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Ушбу лавозимга адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Дилмурод Тохиржонович Аҳмедов тайинланди.

Дилмурод Аҳмедов 1984-йилда Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2007-йил Наманган давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2007-йилда Наманган вилоят адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган ва ҳозиргача адлия органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
2021-йилдан ҳозирги вақтга қадар Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!