Наҳотки?! Оммавий эмлаш бошлангунча коронавирусдан ўлим ҳолатлари анча ортиши мумкин

Наҳотки?! Оммавий эмлаш бошлангунча коронавирусдан ўлим ҳолатлари анча ортиши мумкин

ЖССТ  коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари бошлангунга қадар ушбу инфекциядан ўлим ҳолатлари 2 миллионга етиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда. 

Айни пайтда коронавирус қурбонлари сони 1 миллионга яқинлашяпти. ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолатлар бўйича дастури директори Майкл Райаннинг таъкидлашича, агар давлатлар пардемияни тизгинлаш учун етарли чоралар кўрмаса, кўрсатичлар янада юқориши бўлиши ҳеч гап эмас. 

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 32 миллион 600 мингдан ошди, мазкур инфекция туфайли вафот этганлар сони эса 990 мингга яқинлашди.

Касалланиш ҳолатлари энг кўп АҚШ (7 млн.), Ҳиндистон (5,9 млн.) ва Бразилияда (4,6 млн.) қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!