27 ёшли ярим ҳимоячи Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"дан "Жирона"га ўтди. Бу ҳақда испан клуби матбуот хизмати хабар берди. Томонлар 2028 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзоладилар.
Ван де Бек "Манчестер Юнайтед"да 2020 йилдан буён ўйнаб келаётганди. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи "Айнтрахт"да ижара асосида ўйнади ва клуб сафида барча турнирларда 8та ўйин ўтказди, аммо у самарали натижа бермади. Футболчининг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қиларди. Transfermarkt порталига кўра футболчининг тахминий нархи 5 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Жирона" Испания Ла Лигасининг 2023/2024 йилги мавсумини учинчи ўрин билан якунлади. Мичель шогирдлари 38 та ўйинда 81 очко жамғариб, иккинчи ўриндаги “Барселона”дан 4 очко ортда қолди. Клуб ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар лигасига йўлланма олди.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.