Муҳожир қурбонлар сони 2024 йилда рекорд даражага етди

2024 йилда дунё бўйлаб қарийб 9000 муҳожир ўлими қайд этилган, бу охирги беш йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ҳисоботида айтилади.
Унинг маълумотларига кўра, 2024 йилда миграция йўлларида 8938 киши ҳалок бўлган. Бироқ, ўлимнинг ҳақиқий сони кўпроқ бўлиши мумкин, чунки кўп ҳолатлар ҳужжациз қолмоқда.
Энг кўп қурбонлар сони Осиёда – 2788 киши, Африкада – 2242 ва Ўртаер денгизи минтақасида – 2452 киши қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич 233 кишини ташкил этади.
Дастлабки маълумотларга кўра, Америка қитъасида камида 1,233 муҳожир ҳалок бўлган, жумладан, Кариб денгизида рекорд даражадаги 341 ўлим ва Дарьен бўғозини кесиб ўтиш пайтида 174 киши ўлган.
ХМТнинг таъкидлашича, ҳалок бўлганларнинг аксариятининг шахси номаълумлигича қолмоқда.