Туркияда Истанбул мэри, мухолифатчи сиёсатчи Экрем Имамоғлу ҳибсга олинганидан сўнг оммавий норозилик намойишлари тўхтамаяпти. У 19 март куни коррупция ва тақиқланган "Курдистон ишчилар партияси" билан алоқаларда айбланиб қўлга олинган. Мухолифат мазкур ишни сиёсий сабабларга асосланган деб баҳоламоқда.
Имамоғлу 2028 йилги президентлик сайловларида Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг асосий рақиби сифатида кўрилмоқда. Дастлабки ҳибс муддати якшанба куни тугайди, шунинг учун бугун кечқурун у суд олдида жавоб беради. Имамоғлунинг қамоқда қолиши ёки озодликка чиқиши масаласи бугун ҳал бўлади.
Имамоғлунинг “Жумҳурият халқ партияси” одамларни норозилик намойишларига чиқишга чақирмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, агар у озод этилмаса, намойишлар янада кучайиши мумкин.
Ҳафта охирида Туркия ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтирди. Адлия вазири Йилмаз Тунч "йиғилиш эркинлиги — бу асосий ҳуқуқ" эканини таъкидлаган ҳолда, "тергов давомида намойишларга чақириқлар ноқонуний ва қабул қилинмайди", дея фикр билдирди.
Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ўтган кеча намойишлар давомида полиция ходимлари 340 нафардан ортиқ кишини қўлга олган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.