Муҳаммад Салоҳ Россияга қарши баҳсда майдонга тушади

Муҳаммад Салоҳ Россияга қарши баҳсда майдонга тушади

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг ҳолати яхши. У Россия терма жамоасига қарши баҳсда майдонга тушади.

Бу ҳақ Миср футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Салоҳ биринчи турдаги ўйиндан олдин ҳам яхши ҳолатда эди. Бироқ мураббий уни хавф остига қўйишни истамади. Уругвайга қарши учрашувда биз бошқа футболчиларнинг жароҳат олмаслиги учун ҳаракат қилдик. Салоҳ Россияга қарши ўйинда майдонга тушади”, - деб ёзади терма матбуот хизмати.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Европа чемпионлар лигаси финалида жароҳат олган Муҳаммад Салоҳ жаҳон чемпионати биринчи туридан ўрин олган Миср — Уругвай учрашувида майдонга тушмади. Натижада унинг жамоаси 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қуйди.
"Халқ сўзи"


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!