🛡Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда фаолият юритувчи, тиббий реагентлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари яроқлилик муддати ўтган, қиймати 32 млн сўмлик лаборатория текшируви учун мўлжалланган 20 дона реагентларни 16 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
💊Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган унга тегишли 2 та омборхона “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик маркази” давлат муассасаси ходимларини жалб қилган ҳолда кўздан кечирилганда, уларда умумий қиймати 2 млрд сўмга яқин бўлган, 216 турдаги 1414 қути яроқлилик муддати ўтган ҳамда хориждан олиб келинган ва тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилмаган 28 турдаги 322 қути (контрафакт) маҳсулотлар мавжудлиги аниқланди.
📌Таъкидлаш лозимки, сифатсиз реагентларнинг ишлатилиши келгусида беморларга нотўғри ташхис қўйиш орқали муолажа қилиш билан боғлиқ салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
🕵️♂️Ҳозирда тиббий воситалар бўйича тегишли тартибда экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.