Москвада Россия ва Беларус Хавфсизлик кенгашлари хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқда

Москвада Россия ва Беларус Хавфсизлик кенгашлари хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқда

Москвада хавфсизлик бўйича Россия-Беларус маслаҳатлашувлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди Россия Хавфсизлик кенгаши аппарати матбуот хизмати.

“Улар Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Рашид Нургалиев ва Беларус Республикаси Хавфсизлик кенгаши давлат котиби ўринбосари Александр Неверовский томонидан икки мамлакат вазирликлари ва идоралари вакиллари иштирокида ўтказилмоқда”, — дейилади РИА Новости хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Москва ва Пекин ўртасида хавфсизлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш учун Хитойга келган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!