Россия, Хитой, Покистон ва Жазоир БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Теҳронга қарши санкцияларни тиклаш бўйича йиғилишида Эронга нисбатан илгари қабул қилинган санкцияларининг бекор қилинишини қўллаб-қувватлади, деб хабар берди Россия ТИВ.
"19 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида Россия Хитой, Жазоир ва Покистон билан биргаликда Эрон Ислом Республикасига нисбатан илгари қабул қилинган санкция резолюцияларини бекор қилишни давом эттириш тарафдори эканини қатъий билдирди", - дейилади хабарда.
Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Европанинг айрим давлатлари Эронга қарши санкциялар режимини бекор қилишга қарши чиққан.
"Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлмаган айрим Европа давлатлари ўзларининг номақбул позицияларига бошқаларни ҳам бўйсунишга мажбур қилишга уринмоқда", — дейилади ҳисоботда.
19 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга қарши санкцияларни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни рад этди. Бу 27 сентябрдан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан амалга оширилиши кутилаётган чекловларнинг қайта тикланишига олиб келади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги қайд этишига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этилган "Санкцияларни амалга оширишни олти ойга техник кечиктириш" тўғрисидаги Россия-Хитой резолюцияси — Эрон ва МАГАТЭ ўртасида Қоҳирада 9 сентябрь куни эришилган келишувларни самарали амалга ошириш учун реал имконият яратади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.