Москва гўзали собиқ эридан жанжал қилмасликни сўради (видео)

Москва гўзали собиқ эридан жанжал қилмасликни сўради (видео)

“Мисс Москва - 2015” Оксана Воеводина собиқ турмуш ўртоғи Муҳаммад Vдан омма олдида жанжал қилмасликни сўради.

Воеводина собиқ турмуш ўртоғи билан ўтган йилнинг декабрь ойидан бери кўришмаганлигини маълум қилди. Таъкидлашича, Муҳаммад V ундан ва фарзандидан яшириниб, можарони кенг оммага ошкор қилмоқда.

“Мен унинг ҳатти-ҳаракатлари учун узр сўрайман. Умид қиламан, у обрўси ҳақида ўйлаб, жанжални тўхтатади”, - деб ёзган у Instagram саҳифасида.

“Мисс-Москва” гўзаллик танлов ғолиби ва собиқ қирол ўтган йил ноябрь ойида турмуш қуришган. Икки ойдан сўнг  Муҳаммад V тахтдан воз кечди ва Келантан шатати ҳукмдори мақомини сақлаб қолди.

21 май куни оилада ўғил фарзанд туғилди, унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!