Молия вазирлиги Ўзбекистондаги энг йирик 20 та солиқ тўловчини маълум қилди

Молия вазирлиги Ўзбекистондаги энг йирик 20 та солиқ тўловчини маълум қилди

Молия вазирлиги Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан тушумлар улуши ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Республиканинг 20та йирик солиқ тўловчилари Давлат бюджетига тушумларнинг 1/3 қисмини таъминлайди.

Бу 34 фоиздан энг кўп тушум «Ўзтрансгаз» ҳиссасига тўғри келди (5,1%), кейин иккита кон-металлургия заводи бормоқда – Навоий (5%) ва Олмалиқ (3,1%).

«Муборак нефтегаз»га 2% улуш тўғри келган бўлса, «ЎзБАТ»га – 1,8%, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи – 1,8%/

Бошқа йирик солиқ тўловчилар орасида Beeline (1,5%), «Шўртан газ-кимё мажмуаси» (1,4%), Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, «Қизилқумцемент» ва «Азиа трансгаз», «Ўзбекэнерго» бор (бари 1,2%дан).

«Шўртаннефтегаз», «Уз кор газ чемикал» ва Ucell 1% улушга эга.

Рўйхат якунида «Ўзбекистон темир йўллари» (0,9%), «Кока-Кола» (0,8%), «Оҳангаронцемент» (0,6%) ва Муборак газни қайта ишлаш заводи (0,5%) қайд этилди.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!