Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари журналистлар билан учрашувда олтинни кўп ушлаб туриш керак эмаслиги, уни пул келтирадиган нарсаларга тикиш лозимлиги ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати.
Молия вазирлиги, марказий банк мутасаддилари иштирокида "Давлат қарзини самарали бошқариш" мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 23,5 %ига тенг бўлгани маълум қилинган.
Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Жасур Қаршибоев йил бошида 9,9 миллиард бўлган давлат ташқи қарзи 6 ойда қарийб 13,1 миллиард долларга ўсганини таъкидлаган. Айтилишича, қарзларнинг айримлари узоқ ва ўрта муддатларга олинган, қолаверса, имтиёзли даврда фоиз ставкаси тўланиб, қарз суммаси тўланмайди.
Мулоқот давомида журналистлар халқаро резервлардаги капитал ва уни бошқариш самарадорлиги ҳақида савол берди.
"Марказий банк республика номидан халқаро резервларни бошқаради, — деб айтган молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов. — Ўзбекистоннинг халқаро резервлардаги пули ҳозирда 22 миллиард долларни ташкил этади. Бу қийматнинг ярми олтин, ярми валюта кўринишида. Фақат банкларга депозит қўявермасдан босқичма-босқич молиявий бозорларга чиқишни ҳам йўлга қўйиш керак. Чунки шу орқали депозитлардан кўра кўпроқ фойда олиб келиш имкониятлари мавжуд. Олтинни ҳам аслида кўп ушлаб туришимиз керак эмас. Олтин ўзи кўп, у бизга ҳеч қанақа пул келтирмайди. Олтинни пул келтирадиган, фоиз ҳисобида фойда келтирадиган нарсаларга тикиш керак".
Қайд этилишича, 30 июн ҳолатига кўра, давлат ички қарзи 5,4 миллиард доллар эквивалентини ташкил этган. Шундан 97 % қарз ҳукумат томонидан кафолатланган. Қолган 3 фоиз қарз эса ҳукумат томонидан жалб этилган.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.
Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.
Вазирлик томонидан қайд этилганидек, мамлакатда амалга оширилаётган бундай янгиликлар табиий компонентлар асосидаги юқори сифатли дори воситалари орқали биофармацевтика саноатини ривожлантириш имконини беради.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, юз, бўйин, қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатларини олган икки бола ҳам вафот этди, дейилади хабарда.
Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.