Молдовада президентлик сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугун, 3 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 7:00 да мамлакатда 2,2 мингдан ортиқ сайлов участкаси очилди, яна 231 таси хорижда фаолият юритмоқда. Овоз бериш маҳаллий вақт билан 21:00гача давом этади.
Амалдаги президент Майя Санду ва мамлакатнинг собиқ бош прокурори Александр Стояногло президентлик сайловларининг иккинчи босқичига йўлланма олди. Биринчи турда овоз бериш натижаларига кўра, номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз олмаган. Биринчи турда Майя Санду 42,49%, жаноб Стояногло 25,95% овоз олган.
20 октябр куни бўлиб ўтган Молдовада президентлик сайловлари билан бир кунда республиканинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича референдум бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, сайловчиларнинг 50,35 фоизи Европа интеграциясини ёқлаган бўлса, 49,65 фоизи қарши чиққан. 31 октябрь куни мамлакат Конституциявий суди референдум натижаларини тасдиқлади. Мухолифат овоз бериш натижаларини тан олмаслик учун апелляция берди.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.