Молдова фавқулодда ҳолат муддатини узайтирди

Молдова фавқулодда ҳолат муддатини узайтирди

Молдовада фавқулодда ҳолат 24 июндан бошлаб яна 45 кунга узайтирилади.

Бу таклиф сешанба куни Фавқулодда вазиятлар комиссияси томонидан маъқулланган.

Комиссия фавқулодда ҳолат муддатини узайтириш заруратини “мамлакатнинг энергия хавфсизлиги, чегара хавфсизлиги учун қолган хавфлар ва Украинадан келаётган қочқинлар оқимини бошқариш зарурати” билан изоҳлади.

Комиссия қарори ҳукумат томонидан маъқулланиши ва тасдиқлаш учун парламентга тақдим этилиши кутилмоқда.

Молдовада фавқулодда ҳолат Россиянинг Украинага 24 февраль куни киритилган эди. Апрель ойида фавқулодда ҳолат парламент томонидан яна 60 кунга узайтирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!