Молдова парламенти мамлакатнинг Конституция матнида, барча қонунлар ва қонуности ҳужжатларида “молдован тили” сўзини “румин тили” сўзига расмий равишда ўзгартиришни маъқуллади. Бу ҳақда Молдова парламенти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 16 март куни ҳукмрон “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси ташаббуси ҳисобланган “Давлат тилини ўзгартириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш бўлиб ўтган. У иккинчи ва якуний ўқишда қабул қилинган. Парламентнинг 101 нафар депутатидан 58 нафари лойиҳани ёқлаб овоз берган.
Ўзгартиришга кўра, барча қонун ҳужжатларидаги “молдаван тили” ибораси “румин тили” билан алмаштирилади. Худди шу нарса “давлат”, “расмий” ва “она тили” сўзларига ҳам тегишли ҳисобланади. Эскирган деб эълон қилинган “Лотин ёзуви асосида қўлланилувчи” матн Конституциядан чиқариб ташланади.
Маълумот учун, Молдова Мустақиллик Декларациясида румин тили давлат тили сифатида белгиланган. Шунга асосланиб, 2013 йилда Конституциявий суд буни расмий равишда шундай бўлиши керак, деб ҳисоблаган. Конституцияга кўра, лотин алифбосига асосланган ва румин тили билан бир хил молдаван тили мамлакатда давлат тили ҳисобланади. Шу билан бирга, республика мактаб ва университетларида румин тили ўқитилса, тан олинмаган Днестрбўйида кирилл алифбосига асосланган молдаван тили амалда.
Молдаван ва румин тиллари роман тилларининг Болқон-роман кичик гуруҳига киради ва улар ўзаро ўхшашдир. Баъзи тилшунослар “молдаван” ва “румин” тилларини бир тилнинг турли номлари деб ҳисобласа, айримлар молдаван тилини мустақил Шарқий роман тили деб атайди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.