Можаро: хонанда Санжайнинг иши нега ҳамон судда кўрилмаяпти?

A A A
Можаро: хонанда Санжайнинг иши нега ҳамон судда кўрилмаяпти?

Ҳозирги кунда муаллифлар, интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини том маънода ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширила бошланди ҳамда муаллифлик ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш долзарб масалаларидан бирига айланди.

2020 йил 12 октябрь куни Давлатимиз раҳбари ҳузурида интеллектуал мулк объектлари муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилишда ҳамда 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб, соҳа бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, соҳага халқаро тажрибани кенг тадбиқ этиш лозимлиги қайд этилиб, барча давлат органлари ва идораларининг соҳани ривожлантириш бўйича мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.

Интеллектуал мулкни, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқини одил судловни таъминламасдан ҳуқуқий ҳимоя қилиб бўлмаслиги ва олдинлари бу соҳа бўйича суд ишлари деярли кўриб чиқилмаганлиги инобатга олинган ҳолда интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш бўйича суд органлари ходимларининг малакасини ошириш учун уларни ўқитиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги муаллифлар, ижодкорлар, ихтирочилар ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд органларининг алоҳида ўрни бор. Одил судловни таъминланаётганлиги, судларнинг бу борадаги ишлари тўғри йўлга қўйилаётганлиги интеллектуал мулк объектларининг ҳимояси, интеллектуал мулкка бўлган ҳурматнинг ўсишига, ўз навбатида мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги яхшиланишига ҳамда хорижий инвесторларнинг республикамизга кириб келишига қулай муҳит яратилишига замин яратмоқда.

Агентлик томонидан 2020 йил ва 2021 йил январь, февраль ойлари давомида 50 га яқин маъмурий иш материаллари тегишли туман (шаҳар) маъмурий судлар ва жиноят ишлари бўйича судларига киритилган.

Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоят маъмурий ва жиноят судлари Агентлик томонидан киритилган иш материалларни тез фурсатларда кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилмоқда.

Хусусан, хонанда Азизиддин Акмалов (Насафий) томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича иш материаллари суд томонидан
15 кунда ҳал этилган бўлса, ҳудди шундай хонанда Достон Эргашевга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий иш материаллари ҳам тезкорлик билан ҳал этилган ва маъмурий жазо чоралари тайинланган.

Шу кунларда, тўртинчи ҳокимият вакиллари ҳисобланган оммавий ахборот воситалари ва блогерларнинг жонбозлиги туфайли муаллифларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича самарали жамоатчилик назорати ўрнатилаётганлигини кўришимиз мумкин.

Жумладан, ижтимоий тармоқларда Агентлик томонидан Санжай номи билан ижод қилаётган Санжар Джавбердиевга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома хонанда Насафийдан олдинроқ тузилганлиги хамда унга аллақачон маъмурий жазо тайинланган бўлишига қарамасдан Санжайга нега муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун тегишли суд томонидан бошқалар каби маъмурий жавобгарлик чорасини кўрилмаяпти?, қонунлар барчага тенг ишлаши керак эмасми, ишларни кўришда икки хил қараш мавжудми, деган эътирозлар юзага келмоқда.

Ҳолат бўйича 2020 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан муаллифларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Санжар Джавбердиев (Санжай)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖтК) 177(1)-моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун Навоий шаҳар маъмурий судига юборилган.

Агентлик томонидан МЖтКда белгиланган тартиблар асосида баённома расмийлаштирилган ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот тизими орқали киритилган, аммо Навоий шаҳар маъмурий суди томонидан 2020 йил 25 декабрь куни маъмурий иш материаллари ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-моддаси (Ёлғон гувоҳлик бериш) ва 240-моддаси (Жиноят процессини юритиш қатнашчиларининг ўз зиммасидаги вазифани бажаришдан бўйин товлаши) моддалари талаблари тушунтирилмаган деган важ билан қўшимча суриштирув ўтказиш учун МЖтКнинг 303-моддаси билан Агентликка оддий бир хат билан қайтарилган. Холбуки, МЖтКда ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-240-моддалари талабларини тушунтириш лозимлиги белгиланмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 35-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий ишни қайтариш тўғрисида ажрим асосида қайтарилиши лозимлиги белгиланган.

Агентлик томонидан 2021 йил январь ва февраль ойи давомида бир неча бор ушбу иш материалларини Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборилган бўлишига қарамасдан суд томонидан асосиз қабул қилинмасдан келинган. Суд вакиллари томонидан маъмурий иш материаллари тушликка қадар бўлган вақтда (соат 13:00 га қадар) қабул қилиниши айтилган бўлсада, судга маъмурий иш материллари тушликка қадар олиб борилганда ҳам иш ҳужжатлари қабул қилинмасдан қайтарилган. Ҳужжатлар кейинги куни олиб борилганда ҳам ҳудди шундай ҳолат кузатилган.

Агентлик юқорида келтирилган ҳолатлар бўйича Навоий шаҳар маъмурий ва жиноят судлари ходимларининг ҳатти-харакатларига баҳо беришдан йироқ ва бу Агентлик ваколатига кирмайди. Шу сабабли Агентлик томонидан Санжар Джавбердиев (Санжай)нинг иши нима сабабдан 3 ойдан буён қабул қилинмаганлиги ва ўз вақтида кўриб чилмаганлиги ҳолати бўйича суд органлари фаолиятига баҳо берувчи тегишли органларга батафсил маълумотлар тайёрланмоқда ва бу маълумотлар албатта уларга тақдим этилади.

Шу ўринда, Агентлик ҳар доим интеллектуал мулк соҳасида жамоатчилик назоратининг кучайишини қўллаб қувватлайди, албатта бу ўз навбатида бу соҳанинг ривожланишида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Дилфуза Исмоилова,

Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати ходими


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.