Эрон АҚШ ва Исроил билан кескинлашган зиддиятдан кейин халқаро муносабатларини қайта кўриб чиқмоқда.
Эрон расмийлари АҚШ ҳамда Исроил билан бўлиб ўтган қуролли тўқнашув оқибатларини «жиддий» деб баҳоламоқда. Урушдан кўрилган зарар Эрон ҳукумати кун тартибида асосий ўринни эгаллади.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг таъкидлашича, 12 кунлик уруш давомида кўрилган моддий ва стратегик зарар ҳозирда Эрон Атом энергияси ташкилоти мутахассислари томонидан баҳоланмоқда. Унинг айтишича, мамлакат зарарни қоплаш масаласини устувор вазифалар қаторида кўриб чиқмоқда.
Ароқчи шунингдек, Эроннинг АҚШ билан ядровий музокараларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни инкор этди. Унга кўра, бу йўналишда ҳеч қандай келишув ёки режа мавжуд эмас.
Шу билан бирга, вазир парламент томонидан БМТ билан ядровий ҳамкорликни чеклаш ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Халқаро атом энергияси агентлиги билан муносабатлар янги асосда йўлга қўйилади.
Можаро 22 июнга қараган кечаси АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрондаги учта ядровий объектга — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга авиаҳужум уюштирганини маълум қилиши билан бошланган эди. Бунга жавобан, Эрон Қатар ва Ироқдаги АҚШ базаларига ракета зарбалари берган.
Қатар Эроннинг бу ҳаракатини кескин қоралаган ва жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолишини билдирган. Саудия Арабистони ҳам ушбу баёнотни қўллаб-қувватлаган. Бундан сўнг Яқин Шарқдаги бир қатор давлатлар ўз ҳаво ҳудудини вақтинча ёпди.
24 июн куни Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув кучга кирди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.